Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади

Давлат раҳбари Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига мустаҳкам соғлиқ, куч-ғайрат, янги ютуқлар ва оилавий бахт тилади.

18:05 30.09.2025
Марҳаматда йирик логистика маркази қурилмоқда

Мамлакатимизда логистика марказларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Чунки улар юк ташиш, маҳсулотларни сақлаш ва тарқатиш тизимини замонавий асосда йўлга қўйишга хизмат қилади. Шу мақсадда Марҳаматда “Эрши модерн инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий логистика маркази қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

15:59 30.09.2025
Истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқингизни биласизми?

Истеъмол инсон ҳаётида муҳим ўрин тутади. Истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини билиш эса уни ҳамма нарсага онгли равишда ёндашаётганлигини билдиради. Бу борада бизга қандай ҳуқуқлар берилганлиги ва уларни қандай самарали ҳимоя қилиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Кейинги пайтда кўп истеъмолчилар ўз...

15:54 30.09.2025
Сирдарёда мақомчилар кўрик-танлови ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Миллий қўшиқлар қалбимизда” деб номланган мақомчилар кўрик-танлови ўтказилди.

15:52 30.09.2025
Тошкент биринчи маротаба Халқаро йога конференциясига мезбонлик қилди

Ўзбекистон пойтахти 7-Халқаро йога конференциясига мезбонлик қилди. Бу тадбир Марказий Осиёда биринчи марта ўтказилди. “Бир замин, бир саломатлик учун йога” шиори остида ташкил этилган икки кунлик конференция Ҳиндистон Маданий Алоқалар Кенгаши (ICCR), Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Йога Федерацияси томонидан...

15:45 30.09.2025
«Андижон» клуби Қатар кубоги соҳибини енгa оладими?

«Бургутлар»нинг ОЧЛ турнири 2-туридаги рақиби билан танишамиз.

14:11 30.09.2025
Данғара туманида Хитойга 70 минг тоннадан ортиқ мош экспорт қилинади

Бу йил Данғара туманида такрорий экин сифатида 7,5 минг гектар ерда мош парваришланди. У сувсизликка чидамли бўлиб, кам меҳнат талаб қилади. Қолаверса, 75-80 кунда пишиб етилиши боис сентябрь ойида ҳосилни йиғиб олгач, ўз вақтида кузги буғдой экиш ёки ерни баҳорга...

14:11 30.09.2025
Давра суҳбатида янги ташаббус тақдим этилди

Андижон давлат университетида Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида юзага келаётган ҳуқуқбузарликлар, уларни бартараф этиш йўллари” мавзуси муҳокама қилинди.

14:09 30.09.2025
Йўл қуриб муродига етган йўлсоз

Орамизда шундай инсонлар борки, улар нафақат ўз касбининг моҳир устаси, балки намунали ҳаёти, инсонпарварлиги ва камтарона феъл-атвори билан ҳам барчамизга ибратдир.

14:04 30.09.2025
Ўзбекистонлик журналистлар II Ўзбекистон–Озарбайжон медиа-форуми арафасида Бокудаги етакчи олийгоҳларда бўлди

Бокудаги етакчи университетларда ташкил этилган тренингларда журналистлар фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг афзалликлари, муаммолари ва турли стереотиплар, шунингдек, анъанавий ОАВнинг рақамли трансформацияси масалалари муҳокама қилинди.

13:09 30.09.2025
Номлар натижани ҳал қилган баҳс. «Насаф»нинг кечаги ўйини ҳақида

Рўзиқул Бердиев шогирдлари ОФК Элит чемпионлар лигаси доирасида «Ал-Ҳилол» клубини қабул қилди.

10:47 30.09.2025
Дарахтзорларнинг ноқонуний кесилиши космик мониторинг орқали аниқланади

«Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

10:30 30.09.2025
Наманган — гуллар водийси

Қай маҳал Фарғона томонларга йўл олар бўлсам, халқимизнинг ардоқли ва дарёдил шоири Ҳамид Олимжоннинг “Водийларни яёв кезганда, бир ажиб ҳис бор эди манда...” деган муанбар сатрлари эсимга тушади.

09:54 30.09.2025
Миллатни улуғлаш йўлида

Мақола кишини чуқур ўйга толдиради, маълум хулосалар чиқаришга ундайди.

09:37 30.09.2025
Маломат эмас, даъват

Қалбни силкитадиган сатрлар борки, уларни ўқиган заҳоти инсон ўзини нафақат ўқувчи, балки фикрда ҳамсафар, қалбда ҳамдард сифатида ҳис қилади.

09:31 30.09.2025
Унутилмас сабоқлар ва бугунги ислоҳотлар — зиёлилар нигоҳида

Инсоният ривожи, миллат равнақи, маънавий юксалиш илму маърифатнинг юқори чўққига етганидан далолат.

09:24 30.09.2025
Уйғоқликка чорлов

Мақола бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган мафкуравий сиёсатнинг туб моҳияти ҳамда аҳамиятини очиб беришга хизмат қилиши билан кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

09:17 30.09.2025
Ўзликни англаш саодати

“Халқ сўзи” газетасининг шу йил 18 сентябрь сонида сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Аламим бор...” сарлавҳали таҳлилий мақоласи эълон қилинди.

09:07 30.09.2025
Юксак минбарда Ўзбекистон овози

Ўзбекистон БМТ доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ҳамда барқарорликни ўрнатишга қаратилган стратегияларни белгилашда фаол иштирок этиб келмоқда.

08:58 30.09.2025
Ижодий мулоқот: “Охунжон Ҳакимов ва Йўлдош Сулаймон публицистикаси”

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов, атоқли ижодкор Йўлдош Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан адабий кеча ташкил этилди.

18:03 29.09.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер