Ўзбекистонда олий таълимга йўналтириш бўйича ягона давлат имтиҳонлари жорий этилиши режалаштирилмоқда

15:28 17 Апрель 2026 Жамият
243 0

«Ўқувчиларни қобилияти ва танловига қараб касбий ёки олий таълимга йўналтириш бўйича ягона давлат имтиҳонлари тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамалар порталига жойланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълумот берди.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳага кўра, 9-синф битирувчилари учун битирув ва ўрта махсус ёки бошланғич профессионал таълимга қабул жараёнларини қамраб олувчи асосий давлат имтиҳонлари жорий этилади.

11-синф, шунингдек ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим битирувчилари учун эса битирув ҳамда олий ва профессионал таълимга қабулни ўз ичига олган ягона давлат имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 9-синф битирувчилари она тили ва математикадан мажбурий, 2 та танлов фанидан имтиҳон топширади. 11-синф ва тегишли бошқа битирувчилар учун ҳам 2 та мажбурий фан ва 2 та танлов фани асосида ягона давлат имтиҳони ташкил этилиши белгиланган.

Маълум қилинишича, имтиҳонлар учун рўйхатдан ўтиш ҳар йили 1 январдан 31 мартга қадар давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер