Кореяда Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этиш учун ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Кореяга ташрифи ташкил этилди.
Мазкур форумдан кўзланган мақсад икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, келишувларни самарали амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришдан иборат.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада фаоллаштириш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди, хусусан, давлат идоралари ва хусусий сектор ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янги лойиҳалар ва дастурлар амалга ошириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.
Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат тадбиркорлари ўртасида Б2Б форматидаги учрашувлар ўтказилиб, тўқимачилик, агросаноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг