Йирик экологик лойиҳа: йилига 421 минг м³ сув иқтисод қилинади
«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги Шўртан газ кимё мажмуасида янги экологик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида оқова сувларни чуқур тозалаш ва қайта фойдаланиш тизими жорий этилади.
Қайд этилишича, илгари тозалаш имкониятлари чеклангани сабаб сувнинг бир қисми ташқи тармоқларга чиқарилар эди. Янги технологиялар эса бу муаммони бартараф этади.

Модернизация жараёнида янги ёғ тутгич иншооти қурилади ва активлаштирилган кўмир фильтрлари орқали зарарли моддалар 10 баробарга камайтирилади. Натижада оқова сувлар тўлиқ тозаланиб, қайта ишлатилади. Йилига 421 минг м³ тоза сув иқтисод қилинади, тозаланган сувлар кўкаламзорлаштиришга йўналтирилади.
Лойиҳанинг қиймати 2,5 млрд сўмни ташкил этиб, сарфланган маблағ ресурс тежаш ҳисобига ўзини оқлаши кутилмоқда.

Лойиҳани 2027 йил II чорагига қадар якунлаш режалаштирилган. Бу ташаббус экологик барқарорликни таъминлаш ва «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг