Сиёсат

Хизматлар соҳасидаги натижалар таҳлил қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни хизматлар кўрсатишни ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

20:08 07 Июнь 2022
Британия Колумбияси қишлоқ хўжалиги вазири Канаданинг агробизнесдаги энг илғор тажрибасини Ўзбекистон билан баҳам кўришга тайёр

Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида жойлашган) Жавлон Ваҳобов Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик вазири Лана Попхем билан учрашди.

18:17 07 Июнь 2022
"Маҳалла раиси бўлиш бу — жуда катта масъулият" — Президент

Давлатимиз раҳбари раислигидаги видеоселектор йиғилишида Президентимиз ўтган икки ҳафта давомида республиканинг барча маҳаллаларида сайлов ўтказилиб, 9 минг 349 нафар маҳалла раислари сайлангани таъкидлаб ўтди.

16:55 07 Июнь 2022
Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқилади

Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

16:49 07 Июнь 2022
Кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифаси қўйилди

Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди.

16:43 07 Июнь 2022
Ҳудудларнинг мастер-режасини ишлаб чиқишга 200 миллиард сўм ажратилади

Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтилди.

16:19 07 Июнь 2022
205 та туман ва шаҳарда 253 та махсус савдо ва хизмат кўрсатиш кўчалари ташкил этилади

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда Кадастр агентлигига йил якунигача 20 та вазирликнинг кадастр маълумотларини Миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритиш топширилди.

16:01 07 Июнь 2022
Ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

15:55 07 Июнь 2022
Бухоро тажрибаси 28 та шаҳар, барча туман марказлари ҳамда пойтахт туманларида жорий қилинади

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига республика бўйича давлат идораларининг балансидаги, йўл бўйларида жойлашган 4 мингга яқин маъмурий биноларидан сервис соҳасида самарали фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.

15:48 07 Июнь 2022
Шаҳарларнинг бош режасини ишлаб чиқишни давлат лойиҳа институтлари “монополия” қилиб олган — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йил якунига қадар режалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда аукционга таклиф этилган 45 мингта ернинг 3 мингтаси келишиладиган идоралар томонидан қайтарилгани кўрсатиб ўтилди.

15:39 07 Июнь 2022

Янгиликлар тақвими

Кластер