Сиёсат
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
13:08 22 Декабрь 2019Бугун 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг хориждаги барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан 08:00 дан 20:00 гача ташкил этилади.
13:03 22 Декабрь 2019Вилоят сайлов комиссиясидан хабар беришларича, Наманганда овоз беришнинг боришини 26 нафар халқаро, шунингдек, 5000 нафардан зиёд маҳаллий кузатувчилар назорат қилиб туришибди. Улар орасида ЕХҲТнинг 20, МДҲнинг 4 ва Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг 2 нафар вакиллари бор.
12:55 22 Декабрь 2019Фуқаролар сайлов участкаларида ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, муносиб, деб топган номзодлар учун овоз бермоқда.
12:29 22 Декабрь 2019Қашқадарёликлар ҳам мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбир — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этишда.
12:18 22 Декабрь 2019Сирдарёликлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларда фаоллик билан овоз бермоқда.
12:12 22 Декабрь 2019Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтаётган навбатдаги тадбирда сайлов жараёнларининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
12:06 22 Декабрь 2019Тошкент вилоятидаги 958 та сайлов участкасида эрталаб соат 8.00 да давлат мадҳияси янгради
11:52 22 Декабрь 2019Наманган аҳли ҳам сайлов участкаларига худди байрамга отланган мисол шоду – хуррамлик билан йўлолдилар.
11:45 22 Декабрь 2019Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов сайловлар жараёнида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида ишлар билан бирга, ушбу жараёнда бир қонун бузилиши ҳолати ҳақида хабар берди.
11:34 22 Декабрь 2019