Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берди.
19:06 04 Август 2020Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.
18:59 04 Август 2020P/S: Менда ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ҳокимлик билан турли масалаларда танқидий баҳслар бўлган ва бундан кейин ҳам бўлиши мумкин. Иш юзасидан танқид ва баҳслар демократик давлатлар амалиёти учун нормал ҳолат аслида. Бироқ қилинаётган ишларни ҳам ўз ўрнида айтиб ўтилмаса холислик...
18:56 04 Август 2020— Ўзбекистонда мени ўзбеклашган мисрлик, Қоҳирада эса мисрлик ўзбек, дея аташади. Бу бежиз эмас, албатта. Ҳамкорлигимнинг дастлабки йилларида Тошкентдаги Миср маданий марказида араб тилидан дарс берганман. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон Бадиий академиясида 5 та тасвирий санъат кўргазмасини ташкил қилдик. Уларда...
17:35 04 Август 2020Очиғини айтиш керак, мустақилликдан кейин биз биринчи марта жамоавий ҳаракат қилиш, жамоавий муҳокамалар ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш бўйича имтиҳондан ўта бошладик. Бунинг ижобий жиҳатлари билан бирга салбий кўринишларига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Хусусан, давлат томонидан аҳолини ҳимоя қилиш учун мавжуд...
17:28 04 Август 20202020 йил 4 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг видеомулоқот шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
17:19 04 Август 2020Парламентлар раҳбарлари бир-бирларини яқинда ўтган дунё мусулмонларининг умумий байрами – Қурбон ҳайит билан самимий муборакбод этдилар. Мулоқот чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Туркия парламенти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди. Туркия парламенти Спикерига Олий Мажлиснинг Туркия парламенти...
16:21 04 Август 2020Кун тартибидаги биринчи масала — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа билан жамият бошқарув органлари хусусан кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқаруви аъзоси, шунингдек, ишончли бошқарувчиси ўз...
15:49 04 Август 2020Бугун, 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафа Шентоп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
15:08 04 Август 2020Хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш жаҳон миқёсида давом этаётган муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади. Жумладан, кластер усулидаги аёлар бизнесига алоҳида эътибор берилаётган мамлакатларда кичик ва ўрта бизнинг ЯИМдаги улуши сезиларли ортмоқда.
13:33 04 Август 2020