Сиёсат

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича 10 август куни йиғилиш ўтказди.

20:07 10 Август 2020
Сўхнинг истиқболини белгиловчи муҳим дастуриламал

Ҳаётбахш қарор мазмун-моҳиятини чин қалбдан англаб етаётган ҳар бир сўхлик мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти нечоғли куч-қудратга эга эканлигини ҳис этмоқда. Боиси қисқа фурсатда бундай оламшумул режа-мақсадларни рўёбга чиқариш учун шунчаки яхши ниятнинг ўзи етарли эмас. Бунга қанча куч-чидам, маблағ зарур.

19:13 10 Август 2020
«Транспорт тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг янгилиги нимада? — муҳокама натижалари

Депутатлар таъкидлаганидек, бугунги кунда транспорт фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги, «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонунлари, Ҳаво кодекси ва бошқа кўплаб қонун ҳужжатлари мавжуд. Лекин барча турдаги транспортларнинг оптимал, мувозанатлашган ва уйғунлашган ўзаро алоқасини таъминлайдиган самарали логистика тизими, аралаш...

18:10 10 Август 2020
Хусусий клиника лицензиясини бекор қилиш – муаммога ечимми?

Куни кеча эълон қилинган Соғлиқни сақлаш вазирининг «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мезонларини тартибга солиш ва ретро-проспектив таҳлил ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи билан хусусий тиббиёт ташкилотларининг коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан боғлиқ фаолияти бўйича қатъий чоралар кўриш, шу жумладан, уларнинг...

18:06 10 Август 2020
Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

14:44 10 Август 2020
Тижорат банкларида аҳвол қандай? — қўмитада​ уларнинг ахборотлари эшитилди

Қайд этилганидек, Халқ банки юртимиздаги кенг тармоқли йирик молия муассасаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда банк томонидан ажратиладиган кредитлар бир босқичда кўриб чиқилиб, кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилиш жараёни стандарт кредитларга «кредит модули» орқали ўртача 5-10 минут ичида автоматик рухсат...

12:57 10 Август 2020
Ёшлар парламентига раис сайланди

Ташкилий йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламенти раиси лавозимига кўпчиликнинг овози билан Жамшид Бобоевнинг номзоди маъқулланди. Ж.Бобоев ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппаратида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

12:29 10 Август 2020
Эртага «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ТИВ раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтади

2020 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

10:51 10 Август 2020
Раҳбарлар масъулиятини янада ошириш пайти келди

Бугунги синовли кунлар каттаю кичикка бирдай залворли хулосалар билан бирга, қимматли сабоқлар ҳам бериб улгурди. Ҳаммамиз икки улуғ неъмат — саломатлик ва хотиржамликнинг қадрини юрак-юракдан ҳис этдик. Авваллари соғлиғига бирмунча бепарво бўлганлар энди ҳар он ўзини кузатадиган, саломатлигини тафтиш ва...

10:45 10 Август 2020
Юксак марралар сари дадил қадамлар

«Икки тильда гаплашувчи бир халқ». Бу таъриф кимларга қарата айтилганини дарҳол англагандирсиз?! Бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ҳам ўхшатишади уларни. Ўзбек ва тожик халқларининг ўзаро бирдамлигини ифодаловчи бундай ташбеҳу қиёслар кўп. Чунки динимиз, еримиз ва сувимиз бир....

17:21 09 Август 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер