Сиёсат

Қимматбаҳо металлар билан шуғулланувчилар учун 2 тадан лицензия ва рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади

Бугунги кунда жамият бошқарувида ва қонунларнинг ҳаётийлигини таъминлашда кенг жамоатчилик иштироки кун сайин ортиб бормоқда. Биргина «Mening fikrim» веб-портали орқали фуқаролар ўз ташаббусларида қонунчиликдаги бўшлиқлар ҳақида фикрларини электрон мурожаат шаклида жойлаб қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритишга эришишмоқда.

19:16 07 Сентябр 2020
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Москвада бўлиб ўтадиган ШҲТ кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 9-10-сентябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

17:14 07 Сентябр 2020
Суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаси энди ушлаб турилмайдими?

Депутатларнинг таъкидлашича, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади. Бу билан фуқаролар мулк ҳуқуқларининг кафолатлари кучайтирилади.

17:07 07 Сентябр 2020
Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган янги туман таркибига қайси ҳудудлар ўтказилади?

Тошкент шаҳри ҳудудидан 2 131,2 гектар, шу жумладан, Сергели туманидан 1 864,2 гектар ва Бектемир туманидан 267,0 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар, шу жумладан, Зангиота туманидан 492,0 гектар, Қуйичирчиқ туманидан 128,7 гектар, Янгийўл туманидан 264,4 гектар ва...

16:56 07 Сентябр 2020
«Ўзавтомоторс» ўз маҳсулотлари сифатини хорижда текширтириш учун ҳар йили 1,5 млн. доллар харажат қилади

Асосий даромад автомобиль ва электроника маҳсулотларини синовдан ўтказишдан тушади ва харажатлар 5 йилда қопланиши ҳисоб-китоб қилинган. Ўзбекистонда бундай синов лабораторияси йўқлиги боис, биргина «Ўзавтомоторс» ўз маҳсулотлари сифатини хорижда текширтиришга мажбур бўлмоқда ва бунинг учун ҳар йили 1,5 млн. доллар харажат...

16:47 07 Сентябр 2020
Навбатдаги чора-тадбирлар: Энди судларга берилган даъволарни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиш мумкин бўлади

Унга мувофиқ, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, шунингдек, махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш суд ҳокимияти органлари...

18:45 06 Сентябр 2020
Қонун Конституциявий суд раиси ҳақида нима дейди? — ушбу саволга депутат жавоб қайтарди

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда Бахтиёр Мирбобоевнинг Конституциявий суд раиси лавозимини қонунни бузган ҳолда эгаллаб турганлиги тўғрисидаги айрим мақолалар кўпчиликда нотўғри фикрларни шакллантирмоқда. Ушбу материалларда 2017 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 6-моддаси рўкач қилиниб,...

21:33 05 Сентябр 2020
Сенат Раиси: «Сардоба» сув омборида юз берган ҳалокат бутун халқимизни ташвишга солди

– Албатта, ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, улкан ютуқларга осонлик билан эришилмаяпти, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Айниқса, бу йил оғир келди. Бутун жаҳонда кузатилгани каби мамлакатимизда ҳам пандемия ва унинг ортидан келган глобал иқтисодий инқироз ташвишларга сабаб бўлди.

16:55 05 Сентябр 2020
Эътирофдан руҳланган АҚШлик олим энди «Меҳробдан чаён» романини инглиз тилига таржима қилмоқчи

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонасида Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Президентимиз Фармонига мувофиқ «Дўстлик» ордени билан тақдирланган АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг собиқ биринчи ўринбосари, «Exxon Mobil» халқаро ҳамкорлик бўйича катта маслаҳатчиси Элис Уэллс ва Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима...

16:15 05 Сентябр 2020
«Сардоба» талафотларини бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Мажлисда техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш борасида ечимини кутаётган айрим муаммоларга эътибор қаратилди. Хусусан, жами 175 та тадбиркорлик субъектидан 32 тасига етказилган зарар миқдори 9,1 млрд. сўм деб аниқланган бўлса-да, қолган 143 та тадбиркорнинг мол-мулкига етказилган зарар миқдори бўйича аниқ...

16:05 05 Сентябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер