Сиёсат

Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари учрашди

– Ўзаро савдо айланмаси мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмас, – деди А.Арипов. – Шу боис, Давлатларимиз раҳбарлари томонидан олдимизга яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларгача етказиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун барча имкониятларга эгамиз. Чунки фойдаланилмаган улкан захиралар мавжуд.

16:00 29 Сентябр 2020
Самара ва Ростовда Ўзбекистон фуқаролари тўпланиши кузатилмаяпти — ТИВ

“Ўзбекистоннинг Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларидаги бош консулхоналари маълумотларига асосан, 2020 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра Самара вилоятининг «Кинел», Ростов вилоятининг «Первомайская» ва «Лихая» темир йўл станциялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти” дейилади Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахборотида.

15:21 29 Сентябр 2020
Устоз ва мураббийлар — тараққиёт етакчиси

Янгиланаётган Ўзбекистон ўзининг минг йиллар давомида шаклланган шонли тарихи ва мустақиллик йилларининг машаққатли даврида эришган тараққиётида навбатдаги Учинчи Ренессансга пойдевор яратар экан, ушбу миллий ғоянинг ўзан мақсадига эришишда, албатта, инсон омили ҳал этувчи манбадир. Дарҳақиқат, бугунги жадал суръатлар билан ривожланаётган...

15:17 29 Сентябр 2020
Асосий мақсадимиз — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

Коронавирус пандемияси дунё мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги сиёсат ва чора-тадбирлар етарли эмаслигини яққол кўрсатди. Ана шундай мураккаб вазиятда бозорларни зарур маҳсулотлар билан тўлдириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб масалага айланди.

11:05 29 Сентябр 2020
Абдулла Арипов Душанбе шаҳрига келди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахтига етиб келди.

10:09 29 Сентябр 2020
“LʼOpinion”: Ўзбекистон Афғонистонни тинчлик йўлида қўллаб-қувватламоқда

Франциянинг нуфузли “LʼOpinion” газетасида нашрнинг «Asian Affaires» рукни раҳбари, Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича эксперти Клод Лебланнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг ялпи муҳокамасида қилган нутқига бағишланган мақоласи чоп этилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилди.

09:17 29 Сентябр 2020
Транспорт-логистика соҳасида муҳим ташаббус

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида Ўзбекистон учун барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим гарови – рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш борасида ўринли...

18:03 28 Сентябр 2020
Спикер ўринбосари Қорақалпоғистонда қандай масалаларни ўрганди?

Пандемия даврида иқтисодий соҳада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Бу борада мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда.

15:46 28 Сентябр 2020
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюради.

15:31 28 Сентябр 2020
Бизнес вакиллари билан елкама-елка ишлаш – биринчи галдаги вазифамизга айланиши керак

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг ўсиш нуқталаридан бири, аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг муҳим манбаи ҳисобланади. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор туфайли бу соҳа йилдан-йилга ривожланиб бормоқда.

12:11 28 Сентябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер