Сиёсат
22 октябрь куни халқ депутатлари Хонобод шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Машъал Тажибаев номзоди шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:32 22 Октябр 2020Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топганлигининг 75 йиллигига бағишланган онлайн-семинар шаклида ўтган «БМТ куни»да иштирок этди. Тадбир Ҳиндистон инсон муносабатлари кенгаши ва Ҳиндистоннинг БМТ ишлари бўйича кенгаши томонидан ташкил этилди.
14:31 22 Октябр 2020Қайд этилганидек, Қашқадарё вилоятида жами аҳоли сони 3290,7 минг нафарни ташкил этиб, шундан меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1832,2 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли сони 1304,6 минг нафар, банд аҳоли сони 1129,2 минг нафар, шундан иқтисодиётнинг расмий секторида банд аҳоли сони...
13:14 22 Октябр 2020Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш – бугунги куннинг энг муҳим талаби. Зеро, озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон ва етарлилиги халқ розилигининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
11:23 22 Октябр 2020Ўқитувчи ўз ишини завқ билан амалга ошириши керак. Ўтадиган мавзуси бўйича дунёда бир соат аввал қандай янгилик бўлган бўлса, шуни ҳам биладиган даражада фаол бўлиши зарур, дея ўз муносабатини билдирмоқда Ўзбекистон “Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров
10:33 22 Октябр 2020Бугун халқ депутатлари Олтинкўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлигига Иқбол Матрўзиев номзоди тасдиқланди.
09:53 22 Октябр 2020Саидаҳмад Султанов Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
23:13 21 Октябр 2020Сўнгги вақтларда ҳокимликлар ёки Халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари асосида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкларни давлат ва жамият эҳтиёжи сифатида бузиб ташланиши ҳолатларидан норози бўлиб мурожаат қилувчилар сони кўпайиб бормоқда, дея ўз муносабатини билдирди депутат Расул Кушербоев.
22:48 21 Октябр 2020Мактабгача таълим вазири Агрипинна Шин барчани тил байрами билан табриклади.
17:51 21 Октябр 2020