Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Покистон делегацияси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довудни қабул қилди.

19:57 02 Февраль 2021
Шавкат Мирзиёев Афғонистон делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни Афғонистон Ислом Республикасининг делегацияси – мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Президент Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

18:54 02 Февраль 2021
Халқ таълими вазири ўринбосари Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

16:46 02 Февраль 2021
Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

15:36 02 Февраль 2021
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Президент маслаҳатчиси билан учрашди

2021 йил 1 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашуви бўлиб ўтди.

13:18 02 Февраль 2021
Ўзбекистон ва Ҳиндистон: ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида — нуфузли нашрда ана шундай сарлавҳада мақола эълон қилинди

Ҳиндистоннинг нуфузли "Business Central Asia" журналида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санжар Валиев муаллифлигидаги ушбу материалда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва...

11:12 02 Февраль 2021
Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни бўлиб ўтади

Видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган. Шу жумладан, «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш...

22:13 01 Февраль 2021
"Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

22:00 01 Февраль 2021
Керак бўлса 1 миллиард долларгача бераман — Президент ёшларни ўқитиш, ишга жойлаштиришни молиялаштириш масаласига тўхталди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

13:12 01 Февраль 2021
Сайлов қонунчилигидаги ўзгартишлар нималарда ўз аксини топмоқда?

Ўзбекистонда мустақилликнинг ўтган йилларида миллий сайлов қонунчилиги изчил тадрижий шаклланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтди. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари эркинлаштирилиши ва модернизация қилиниши натижасида демократик талабларга жавоб берадиган замонавий сайлов тизими ва сайлов қонунчилиги яратилди. Сайловларнинг умумэътироф этилган халқаро нормалари...

09:24 01 Февраль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер