Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Туркия делегацияси билан учрашув ўтказди

16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди.

17:01 16 Июль 2021
Покистон Бош вазири Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси Бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамроҳлигида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.

16:52 16 Июль 2021
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференцияда Қирғизистон делегациясига раҳбарлик қилаётган Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ақилбек Жапаровни қабул қилди.

16:48 16 Июль 2021
Давлатимиз раҳбари Тожикистон ташқи сиёсий идораси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий боғлиқлиги бўйича халқаро конференция дастури доирасида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди.

16:47 16 Июль 2021
Ўзбекистон Президенти Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Бугун Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

16:46 16 Июль 2021
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеубердини қабул қилди.

16:45 16 Июль 2021
Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.

13:56 16 Июль 2021
Президент Термиз шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий мероси» мавзусида халқаро форум ўтказишни таклиф этди

— Илмий ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкам-лашнинг муҳим шартларидан биридир, — деди давлат раҳбари. — Шу муносабат билан, Ўзбекистонда, Термиз шаҳрида ЮНEСКО шафелигида «Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий мероси» мавзусида халқаро форум ўтказишни таклиф этамиз.

13:52 16 Июль 2021
Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Бугун Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

13:42 16 Июль 2021
Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди

Бугун ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелни қабул қилди.

13:24 16 Июль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер