Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5-6 август кунлари Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
17:21 04 Август 2021Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
17:00 03 Август 2021Пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун, халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилади.
16:27 03 Август 2021“Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
14:07 03 Август 2021Иссиқлик таъминоти ҳаёт сифатини таъминлайдиган омиллардан бири. Мамлакатимизда бу тизимни такомиллаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда Андижон, Бухоро, Самарқанд, Чирчиқ шаҳарларидаги марказлашган иссиқлик таъминоти тармоқлари реконструкция қилинмоқда. Жорий йилдан бошлаб, Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши,...
21:58 02 Август 2021Президент матбуот котиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди.
11:41 02 Август 202131 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
15:47 31 Июль 2021Ушбу муҳокамаларда билдирилган таклифлар Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи томонидан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди. Ўрганишлар натижасида логотипга айрим имловий тузатишлар киритилди, деб хабар берди МСК матбуот хизмати.
13:33 31 Июль 2021Сиз, азизларни, бутун Ўзбекистон халқини мамлакатимизда биринчи бор нишонланаётган байрам – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
23:42 30 Июль 2021Хабар берилганидек, бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Парламент юқори палатасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган ушбу ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
17:28 30 Июль 2021