Иқтисодиёт

«Хоразм шакар» МЧЖ бош директори ўзгарди

«Хоразм шакар» МЧЖ бош директори Фазлиддин Сирожиддинов​ корхона жамоаси 19 йиллик хизматларини инобатга олган ҳолда ҳурмат-эҳтиром билан нафақага кузатишди.

14:58 12 Июль 2020
Жаҳон банки Ўзбекистонда ЯИМни келгуси йилда 6,6 фоизга ўсишини башорат қилмоқда

Жаҳон банкининг ҳисоботида келтирилган 24 та Европа ва Марказий Осиё давлатларидан фақат Ўзбекистонда 2020 йил натижалари бўйича ЯИМнинг ўсиши прогноз қилиниб, қолган давлатларда – ёки «ноль» ҳолат, ёки пасайиш, айрим давлатларда эса – ЯИМнинг кескин пасайиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, мазкур...

17:21 10 Июль 2020
Аралашувлар натижасида тадбиркор ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи йўқолган​ — депутат

Сир эмаски, маҳаллий давлат ҳокимияти органлар раҳбарлари банкларнинг, шу жумладан кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш фаолиятига аралашиб келмоқда. Ушбу аралашувлар натижасида тадбиркор ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи йўқолган. Чунки, фермер хўжалиги ўз ҳисобрақамига...

17:13 10 Июль 2020
Фарғонадаги истиқболли лойиҳалар Ўзбекистон брендини дунёга танитади

Жорий йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш...

14:17 10 Июль 2020
Булунғурда тиббий буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Хусусан, «Медикал нажот» масъулияти чекланган жамияти томонидан хусусий тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида 4 қаватли бино қурилган. Бу ерга Жанубий Кореядан келтириладиган 400 минг долларлик замонавий лаборатория, диагностика, компьютер томография ускуналари ўрнатилади.

10:52 10 Июль 2020
А.Ҳаитов: Янги марказ бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни назорат қилади

Тадбиркор — бу ҳақиқий фидойи инсон. Негаки, у нафақат ўзини, балки эл-юртини ҳам боқади, тўплаган маблағини янги иш очишга сарфлайди. Агар одамларнинг тадбиркор бўлишига амалий ёрдам берилса, бунёдкорлик янада кенг қулоч ёзади. Энг муҳими, бу билан минглаб оилаларга барака киради,...

10:22 10 Июль 2020
Бухоролик олим вилоят ҳокимига қандай таклиф билан чиқмоқчи?

Бухоро туманидаги «Чорбакр Барака Муҳаммад Нодир» фермер хўжалиги воҳада илк бор жавдар экиб, ундан мўл ҳосил олди. Бу иш Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ва Бухоро давлат университети ҳамкорлигида амалга оширилди.

10:19 10 Июль 2020
GTAI: Ўзбекистон – Шарқий Европа ва Марказий Осиёда иқтисодий жиҳатдан ўсишга эришаётган ягона мамлакат

Германиялик журналистнинг GTAI (Germany Trade & Invest) ташкилотига асосланиб хабар беришича, Марказий Осиё минтақасида ҳал қилувчи мавқега эга Ўзбекистон пандемиянинг иқтисодиётга салиб таъсирини камайтириш бўйича мажмуавий чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Карантин даврида тадбиркорларга иқтисодий енгиллик ва имтиёзлар берилаётгани, ҳукуматнинг ташқи савдони...

13:39 09 Июль 2020
Ҳали карантин тугамади. Лекин банклар кредит қарзларини тўлашни сўрашмоқда, шу тўғрими? 

— Банклар коронавирус пандемияси оқибатида жисмоний шахсларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни пухта ўрганиб чиқиш асосида уларнинг тўлов муддатини томонлар келишувига кўра, жорий йил 1 октябрга қадар узайтириш амалиётини қўллашмоқда. Бунда қарздорнинг олаётган даромадлари кредитнинг:

10:46 09 Июль 2020
Ислоҳотларимиз натижаларининг халқаро эътирофи

Пандемия натижасида Ўзбекистон ҳам иқтисодий қийинчиликларга дуч келди. Жорий йилнинг март ойининг иккинчи ярмидан бошлаб мамлакатда иқтисодий фаоллик, ички ва ташқи талабнинг пасайиши кузатилмоқда. Иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишида асосий омил инвестициялар ва истеъмол фаоллиги тушиши бўлди. Шундай қилиб, 2020 йилнинг...

10:26 09 Июль 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер