Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 ноябрь куни геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, минерал-хомашё ва қимматбаҳо металлар ресурс базаси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов россиялик ҳамкасби полиция генерали Владимир Колокольцевни Ички ишлар органлари ходимлари куни билан шахсан табриклади.
Сариосиё туманида Германиянинг “Ttrützschler gmbh & co. kg” компанияси ускуналари билан таъминланган “Сурхон текстиль кийимлари” фабрикаси фаолияти йўлга қўйилди. Йилига 1,2 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мазкур корхонада 200 иш ўрни яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 2017 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари К. Арипов Берлин ва Бонн шаҳарларига (Германия) ташриф буюриб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги Германия тажрибаси билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг марказий кенгашида шу йилнинг 13 — 19 ноябрь кунлари Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ўтказиладиган Глобал тадбиркорлик ҳафталиги тадбирларига старт берилди.
Юртимизда “Суннат тўйи — миллат тўйи” тантаналарини ўтказиш анъана тусини олмоқда. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасидаги бундай тадбирларга Навоий вилоятида ҳам кенг ўрин берилган.