Пойтахтимизда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгашининг 29-сессияси бўлиб ўтди. Унда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон Республикалари миллий гидрометеорология хизматлари делегациялари қатнашди.
25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.
Пойтахтимизда давом этаётган пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлиси ҳамда XIII халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида соҳа бўйича жаҳонда таниқли мутахассислар, олимлар, йирик енгил саноат корхоналари ҳамда савдо компаниялари вакиллари қатнашмоқда.
Ҳар қандай мамлакатда валюта муомаласининг ҳаддан зиёд маъмурий тартибга солиниши алоҳида тармоқлар ва хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиёз ҳамда преференцияларнинг камсамарали тизимини асоссиз равишда шакллантиришга йўл очади. Бизнес юритишда тенг бўлмаган шарт-шароитлар вужудга келиши эса рақобатнинг бозор тамойиллари бузилишига олиб келади. Хорижий инвестицияларни жалб этиш, товарлар ва хизматлар экспортини ошириш, умуман, мамлакат иқтисодий ривожланишида тўсқинлик қилувчи омилга айланади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018