Одатда оқилона ички сиёсатнинг мантиқий давоми бўлган ташқи сиёсат яхши ташқи сиёсат ҳисобланади. Ўз-ўзидан аёнки, бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий ҳаёти бошдан-охир халқнинг ҳаётий манфаатлари, фуқаролар фаровонлиги, бошқа мамлакатлар билан ўзаро дўстона муносабатларни таъминлашга қаратилгани боис янги мазмун-моҳиятга эга бўлди. Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг прагматизм заминидаги устуворликларга асосланган ташқи сиёсий стратегияси амалда ўзининг салмоқли натижаларини беришда давом этмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ушбу соҳани янада ривожлантириш ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида шу йилнинг 23 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузурида Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.
Америка сиёсат ва дипломатик доираларида ҳамда экспертлар ҳамжамиятида катта нуфузга эга “Real Clear World” нашрида эълон қилинган “Corsair LLC” консалтинг компаниясининг бошқарувчи директори Жеймс Дурсонинг “Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда” деб номланган мақоласини ўқиган ҳар бир юртдошимизнинг қалбида чексиз ғурур ва фахр ҳисси уйғониши, шубҳасиз.
Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партиялар, уларнинг парламент қуйи палатаси фракциялари фаолияти танқидий-таҳлил қилинган эди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018