Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.
Андижон вилоятида Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилги асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида биринчи ташрифини Қорақалпоғистон Республикасидан бошлагани қорақалпоғистонликларга бўлган юксак ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин ифодаси сифатида қорақалпоқ халқини бирдек тўлқинлантирди, келгусидаги ишларни самарали амалга оширишга руҳлантирди, десак, асло янглишмаймиз.
Мамлакатимизда инвестиция сиёсатининг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш, замонавий юқори технологияларни жорий этиш ҳисобига жаҳон бозори талабларига мос келадиган рақобатдош, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мавжуд хом ашёни чуқур қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулотлар турини ва улушини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларини барпо қилиш жараёни янада жадал тус олмоқда.
Мамлакатимизнинг географик жиҳатдан дунё океанлари ва унга туташ денгизлардан йироқлиги аҳолининг балиқ ҳамда балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва омилкорлик билан иш юритишни тақозо этади. Табиийки, бунинг учун кўл ҳамда бошқа сув ҳавзаларида балиқ кўпайтириш мақсадида соҳага илмий ёндашган ҳолда, илғор технологияларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Шу мезон асосида Навоий вилоятида кўрилаётган чора-тадбирлар эътиборга молик.
Юртимизнинг янада обод, халқимиз ҳаёти бундан-да фаровон бўлишида, ҳеч шубҳасиз, қишлоқларимизнинг ўрни ва аҳамияти катта. Нега деганда, турмушимиз тўкислиги қишлоқ аҳлининг фидокорона меҳнати, аниқроғи, улар томонидан етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва нозу неъматлар билан бевосита боғлиқ.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018