Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ишбилармон доиралари ўртасида бизнес-форум ҳамда кооперацион биржа ўтказилди.
Унда бир қатор манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес тузилмалар вакиллари, Шэньси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) ишбилармонлар гуруҳи иштирок этди.
Бугунги шиддаткор замонда илм-фан ривожланиб, техника оламида мислсиз ўзгаришлар кузатилаяпти. Шундай бўлса-да, автомобиль дунёнинг камсонли давлатларида ишлаб чиқарилмоқда. Бундан 20 йил муқаддам Президентимиз ташаббуси билан Асака шаҳрида биринчи ўзбек автомобиль заводи ишга туширилиб, Ўзбекистон ана шу мамлакатлар сафидан жой олгани халқимиз асрий орзу-интилишлари рўёби, Истиқлол берган туҳфалардан бири бўлди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бутун дунёда тан олинган тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида ишлаб чиқилган қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар бунёд этиш дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, энергетика, металлургия, машинасозлик, кимё саноати объектлари, темир йўл ва автомобиль йўлларини барпо қилиш, уларнинг инфратузилмасини яратишда қурилиш материаллари саноатининг ўзига хос ўрни бор. Зеро, у иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларидан ҳисобланиб, мазкур жабҳада эришилаётган ютуқлар Ватанимиз равнақи, халқимиз турмуш тарзининг яхшиланишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Фермер хўжалигимизда ишчи-ходимларнинг нон ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун кичик цех очганмиз. Сифатли нон ҳамда нон маҳсулотлари ишлаб чиқараяпмиз. Натижада, яна уч киши доимий иш билан таъминланди. Қандолат маҳсулотларимизни болажонлар яхши кўриб истеъмол қилишаётганини кўриб, бир воқеа ёдимга тушди.
Пойтахтимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Реклама фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Ҳар қайси миллатнинг маънавий камолоти жамиятнинг хотин-қизларга бўлган муносабати, ҳурмати билан белгиланади. Шу маънода, мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ аёлни эъзозлаш, сиҳат-саломатлигини асраш, оғирини енгил қилиш, ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, касбий, жисмоний, маънавий ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофазалаш, ёш оилаларга моддий-маънавий кўмак кўрсатиш янада юқори босқичга, аниқроқ айтганда, давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Бундан 25 — 30 йил аввал Ўзбекистон ёшлари ўз истеъдод ва салоҳиятини дунё узра намоён қилиб, барчани лол қолдиради, ҳайрат ҳамда ҳавасини келтиради, деса, биров ишонмасди. Чунки у даврларда мустабид тузум юритган сиёсат шундай нохолис, адолатсиз эдики, бизга бамисоли қандайдир “иккинчи сорт одамлар” сифатида қаралиб, иқтидорларни юзага чиқаришга, ўзини кўрсатишига йўл қўйилмасди. Ваҳолонки, бу табаррук заминдан дунё цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган, оламшумул кашфиётлари билан илму фан тараққиётининг тамал тошини қўйган қанчадан-қанча алломалар, олиму фузалолар етишиб чиққан.
Хива шаҳридаги “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ташкиллаштирилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018