Шу кунларда юртимизнинг барча жойларида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, махсус мактаб-интернатлар ҳамда Меҳрибонлик уйларида таълим-тарбия олаётган, спорт билан мунтазам шуғулланаётган 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизларга миллий ва замонавий услублар асосида тайёрланган спорт кийимларини тантанали топширишга бағишланган маросимлар бўлиб ўтмоқда.
Шу йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конференция юзасидан чет эл илмий жамоатчилиги вакиллари мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналарига ўз фикр-мулоҳазаларини йўллашмоқда.
Яқинда Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида Узун туманидаги “Фидокор Сурхон агромаш” масъулияти чекланган жамиятида қишлоқ хўжалиги техникалари учун тайёрланаётган эҳтиёт қисмларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш юзасидан истиқболли таклифлар билдирилди.
Шу кунларда қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида 15-16 май саналарида ўтказиладиган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро илмий конференцияга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Сеул шаҳрида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашнинг муҳим механизми” мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистоннинг маҳалла институтини ривожлантириш мисолида фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги тажрибаси муҳокама этилди. Илмий-амалий давра суҳбатида Жанубий Корея эксперт-таҳлил доиралари вакиллари қатнашдилар.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018