Болқон давлатларида рўй берган сув тошқинлари улар иқтисодиётига миллиардлаб евро миқдорида зарар етказди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.
Масалан, Босния ва Герцеговина ҳудудининг 40 фоизида тиклаш ишларини амалга оширишга тўғри келади. Табиий офат туфайли ушбу мамлакат инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда тураржой бинолари жиддий зиён кўрди. Икки мингдан ортиқ кўчкилар содир бўлди. Сербияда эса сув тошқинлари 3,5 минг километрдан зиёд автомобиль йўлларини фойдаланишга яроқсиз аҳволга келтирди. Темир йўлларнинг ҳам 30 фоиз қисми ишдан чиқди.
Астрономлар 23-25 май кунлари самода охирги ўн тўрт йил ичидаги энг йирик метеорит ёмғири кузатилишини маълум қилишди.
Ушбу табиат ҳодисаси, айниқса, 24 майда фаол кузатилади. Яъни мазкур санада дунёнинг турли нуқталарида соатига 200 тагача метеоритни кўриш мумкин. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, бу галги “юлдузлар қулаши” охирги 250 йилдаги энг ёрқини ҳам бўлади.
Биринчи чоракда Европада автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 7,4 фоиз ошди.
Бундай ижобий ҳолат апрелда ҳам давом этди. Хусусан, ушбу ойда Европа Иттифоқига аъзо давлатларда савдо ҳажми 2013 йилдаги натижалар билан қиёслаганда, 4,6 фоиз ўсган. Бунда Италия, Франция, Буюк Британия ҳамда Испаниянинг сезиларли улуши бор. Ўтган ойда, айниқса, Португалияда енгил автомобилларга бўлган талабнинг бирданига 53,1 фоиз ортгани кўпчилик учун кутилмаган янгилик сифатида баҳоланмоқда.
Интернетдан фойдаланувчиларга теле ва видео хизматлар кўрсатувчи “Netflix” (АҚШ) компанияси Европа бозорини ҳам эгалламоқчи.
Гап шундаки, мазкур провайдер тез орада Германия, Франция, Австрия, Швейцария, Бельгия ҳамда Люксембург мамлакатлари аҳолиси учун обунани йўлга қўйиш ниятида. “Netflix” шу пайтгача “кўҳна қитъа”да Скандинавия, Бирлашган Қироллик давлатлари ва Голландияда ўз хизматларини жорий этган эди.
АҚШ компанияси айни пайтда қарийб 48 миллион абонентга эга. “Netflix” Европада қамровини кенгайтирса, “Amazon.com” интернет-сервиси ва “Canal Plus” телеканали билан рақобатлашишига тўғри келади.
Бадиий гимнастиканинг таърифи шу ифодада мужассам, деб айтсам, муболаға бўлмас. Болалигимда телевизор орқали гимнастикачи қизларнинг оққушдек ҳаракатларини илк бор кузатганимда, уларга чин дилдан ҳавас қилган эдим. Келгусида мен ҳам улар даврасига қўшиламан, дея кўнглимга туккандим.
...Отамурод бобо “Ёшлар кўли” яқинида жойлашган маҳаллада истиқомат қилади. Бугун саксон ёшдан ошган. Кўп йиллар ҳайдовчилик қилди. Собиржон ота ҳам саксонга яқинлашди. Улар бир маҳалладан, қўшнилар. “Ёшлар кўли”да қурилиш, ободонлаштириш ишлари бошланган кунданоқ маҳалладошлар бу ерга келиб, хайрли ишларни кузатиб боришди.
Илк марта улкан дарахтнинг тасвирини оппоқ қоғозга қайта-қайта солганимни яхши эслайман. Энди ўйласам, она-табиатга шайдолик қўлимга қалам тутқазган экан. Бу ихлос бора-бора кенг далалар ва даштликларни қамраб олдики, уларда қўнғироғини жаранглатиб, вазмин қадам ташлаётган туялар карвони ижодий ишларимнинг илҳомчиси бўлиб қолди.
Бу йил Андижон молия-иқтисодиёт коллежини “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича тамомлайман. Ёшларга берилаётган эътибор туфайли тақдирим истиқболларини ҳозирданоқ белгилаб олдим. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Менинг бизнес ғоям” танловида қатнашиб, вилоят босқичида ғолиблар сафидан ўрин эгалладим.
Киши ниманики орзу қилса ва шу йўлда астойдил ҳаракат қилса, албатта, мақсадига эришади. Ўзимдан мисол, ёшлигимда сўлим шаҳримизда, қолаверса, ойнаи жаҳон орқали дунёнинг турли бурчагидан жонажон Ўзбекистонимизни томоша қилиш учун келган бир гуруҳ меҳмонларни бошлаб, уларга бой тарихимиз ва санъатимиз тўғрисида сўзлаб бераётган таржимонларни кўриб, ҳавас қилардим.
Ҳар йили “Биологик ранг-баранглик тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилган давлатлар, жумладан, Ўзбекистонимизда ҳам 22 май — Халқаро биологик ранг-баранглик куни сифатида кенг нишонланади. Шу кунларда мазкур сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Глобал экологик жамғарманинг мамлакатимиздаги Кичик грантлар дастури, БМТ Тараққиёт дастури ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган семинар ҳам ушбу экологик байрамга бағишланди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018