Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 30 Октябрь 2014
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Урганч шаҳрида 28-29 октябрь кунлари “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Тошкентда Халқаро гимнастика федерацияси 80-конгресси бошланди.
аҳолига куз-қиш мавсумида газ етказиб бериш ишларини янада яхшилашга хизмат қилади
Германиянинг Хемниц шаҳрида бўлиб ўтган “Шлингель — 2014” фестивалида элликдан зиёд мамлакат киноижодкорларининг болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган 130 дан ортиқ бадиий, қисқа метражли ҳамда анимацион фильмлари намойиш этилди.
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Геология ва кончилик соҳасидаги йирик олим, техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Ваҳоб Раҳимов 80 ёшида вафот этди.
Қўқон шаҳар мусиқали драма театри репертуари “Жон десанг, жоним берай” деб номланган янги спектакль билан бойиди.
Ўзбек гиламлари, атласу адраслари, бири-бирини такрорламайдиган сўзаналари, мискарлигу заргарлик буюмлари юртимиз ҳунармандларининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ижод маҳсулидир. Пойтахтимиздаги Ўзбекистон амалий санъати музейи ана шундай ноёб дурдоналар жамланган маскан. Бу ердаги кўргазма экспонатлари қаторидан жой эгаллаган ҳар бир буюм моҳир ҳунармандларимизнинг ноёб истеъдодини кўз-кўз этади, гўё.
Пойтахтимизда давом этаётган “Infolib — 2014” учинчи миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ҳақиқий маънода китобсеварлар байрамига айланиб кетди. Унинг доирасида қатор таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари, ижодкорлар, ота-оналар, маънавий-маърифий соҳа ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида яратилган замонавий шарт-шароитлар, бу ерда сақланаётган нодир қўлёзмалар, адабиётлар билан яқиндан танишмоқдалар.