Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Воскресенье, 11 Февраль 2018
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашди. Мулоқот чоғида икки мамлакатнинг ахборот соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Казинформ” ахборот манбаси хабар берди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Икром Назаров 15 февраль куни ўзининг дипломатик миссиясини якунлайди.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва ички бозорда расмий дилерлар тармоғи орқали сотиладиган “GM Uzbekistan” АЖ автомобилларини олиш учун жисмоний шахсларга қуйидаги тартиб асосида истеъмол кредитлари берилади.
2018-йилнинг 12 феврал куни Деҳли шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашувди.
Мамлакатимиз сув транспортининг бугунги ҳолати ҳақида нималарни биласиз? Сув йўлларида қатанаётган кемалар ҳақида-чи? Афсуски, кўпчилик бу ҳақда етарли тасаввурга ҳам эга эмас.
2017 йил якунларига кўра, республикамизда барча турдаги автомобиль транспорти воситаларида жами 1 миллиард 41 миллион тонна юк ва 5 миллиард 565 миллион нафар йўловчи ташилди. Бу кўрсаткич 2016 йилдагига нисбатан тегишли равишда 3,7 ва 2,3 фоиз ўсган.
Ижтимоий тармоқларда “Андижонлик 23 яшар йигит милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолада келтирилган ҳолатлар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилганда аён бўлдики, фуқаро Исмоилжон Балтабаев ўз аризасида 2017 йилнинг февраль ойида Ҳажга бориши юзасидан ёрдам бериш учун Абдурахим Саттаровга 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пуллари ва фуқаролик паспортини берганлигини, лекин Абдурахим Саттаров турли баҳоналар билан зиёратга жўнатишга ёрдам бермасдан, пулларини ҳам қайтармаганлигини баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2018 йил давомида қўмита тизимидаги корхоналарда 3 мингта йўлчилар учун қўшимча иш ўринлари очилади.
Самарқанд вилоятида автомобиль давлат рақамларини ўғирлаб, уларни қайтариб бериш учун пул талаб қилаётган фирибгарлар гуруҳи пайдо бўлди. Товламачилар бундай “хизмат” учун 5 АҚШ доллари миқдорида товон пули талаб қилаяпти.
2018 йилнинг 11 феврал куни соат 5:40 да Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Мустақиллик кўчаси, “Чархин” МФЙ да жойлашган хусусий уйда газ-ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш содир бўлди.