“Тараққиёт стратегияси” марказида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига -бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган йирик ва муҳим аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва йил якуни бўйича кутилаётган натижалар, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Андижон вилояти ва пойтахтимизнинг Чилонзор туманига ташрифлари чоғида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Инсоният тарихида аҳоли сони, одатда, жуда паст суръатларда ўсиб келган. Биргина XIX асрнинг бошига келиб курраи замин нуфуси бир миллиард кишидан ортгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Ўтган асрнинг 20-йилларида эса аҳоли сони 2 миллиард кишилик маррани босиб ўтди. Албатта, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги ривожланиши бунда муҳим омил бўлди. Кейинчалик бу жараён жадаллашиб борди. 1960 йилда дунё аҳолиси 3 миллиардга, 2011 йилда эса 7 миллиард кишига етди.
Мамлакат келажаги, тараққиёти таълим тизими ривожига бевосита боғлиқ. Соҳани ислоҳ қилмасдан, юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантирмасдан туриб кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириш, жамият ҳаётини изчил янгилаш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлигига эришиш мушкул вазифа ҳисобланади. Бугун таълим тизими сифатини тубдан юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар замирида ҳам мана шу ҳаётий ҳақиқат мужассам, десак, асло янглишмаймиз.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018