Таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш, сиҳат-саломатликни кафолатлаш юртимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор мақсади ҳисобланади. Ҳар бир инсоннинг малакали касб-ҳунар эгаллаш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишга оид ҳуқуқлари Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва саноат тармоқларини фаол диверсификация қилиш — мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш кафолати” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Жорий йилнинг 28 август куни Самарқанд шаҳрида “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси” мавзуида халқаро илмий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июлдаги фармойишига мувофиқ ташкил қилинаётган мазкур анжуман олим ва мутафаккирларимизнинг тарихий меросини чуқур ўрганиш, халқаро жамоатчиликни алломаларимизнинг аниқ, табиий фанлар ва ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси билан таништириш, илмий марказлар ҳамда дунёнинг етакчи олимларини мазкур йўналишдаги тадқиқот ишларига жалб этиш, беқиёс маънавий меросимизни кўз қорачиғидек асраш ҳамда оммалаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018