Наманган шаҳридаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинида кичик саноат ҳудудининг дастлабки пойдевори қўйилди. Шу муносабат билан нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган маросимда бу ерда фаолият бошлаши кўзда тутилган тадбиркорлар лойиҳалари тақдим этилди.
Энг улуғ ва энг азиз байрам — Мустақиллигимизнинг 26 йиллигини юртдошларимиз шоду хуррамликда, юксак меҳнат муваффақиятлари билан кутиб олишмоқда. Жумладан, август ойининг учинчи якшанбасини “Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво флоти куни” сифатида кенг нишонлайдиган Миллий авиакомпаниямиз ходимлари қўшалоқ айёмни ўзига хос совға билан қаршилашаётир.
— Онамни кўрмаганимга анча бўлган, — дейди Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Рухсора. — Ҳозир юзларини аниқ эслолмайман. Агар кўришиб қолсак, танимай қолишдан қўрқаман. Уни жуда-жуда соғиндим. Эсимда, мени бу ерга олиб келганларида, қизил кўйлакда эдилар. Сочлари узун, қоп-қора... Тушларимга ҳам қизил кўйлакда кирадилар. Онам — чиройли ва меҳрибон. Буни аниқ биламан. Фақат ишлари жудаям кўп. “Сенга чиройли қўғирчоқлар олиб бериш учун кўп ишлашим керак!” дегандилар. Лекин менга қўғирчоқ керакмас. Бир мартагина бўлса ҳам ўзлари келса эди. Кейин... ақлли қиз бўламан. Кечалари йиғламайман. Рост сўзим, бошқа йиғламайман...
Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик мустаҳкамланиб бораётгани тараққиёт йўлидаги энг катта ютуқларимиздан биридир. Бундай аҳиллик муҳитини таъминлаш Асосий Қонунимиз — Конституциямизда ҳам белгилаб қўйилгани барқарор тинчлик ва осойишталикнинг гарови бўлиб хизмат қилмоқда. Буни шу кунларда Фарғона вилояти бўйлаб мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги “Ўзбекистон — умумий уйимиз” фестивали мисолида ҳам кузатиш мумкин.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018