Илгари хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерацияси Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили, МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик давлатлараро жамғармаси (ГҲДЖ) бошқаруви ҳамраиси Михаил Швидкой билан учрашув бўлиб ўтди.
Шу кунларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида туман ва шаҳарларда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун “Мулоқот маданияти — оилалар билан самарали иш олиб боришнинг муҳим омили” мавзуида кўргазмали семинарлар ташкил этилмоқда.
Автомобиль йўллари. Улар қандай стандартларга жавоб бериши лозим? Бугунги кунда мазкур инфратузилма тармоқларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларига йўналтирилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги қай даражада? Умуман, мамлакатимиздаги автомобиль йўлларининг ҳолати талабга жавоб берадими?!
Ўзбекистонимиз истиқлол йилларида демократик қадриятлар ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига содиқлигини намоён қилиб келмоқда. Мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ғоялари асосида ҳар бир инсоннинг фуқароликка бўлган ҳуқуқлари амалга оширилиши кафолатланаяпти.
Пойтахтимизда “Таълим ва мутахассислик” XVI халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим, Меҳнат вазирликлари ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг кўплаб олий ўқув юртлари, чет тилларини ўқитиш марказлари, йирик корхоналар, бандликка кўмаклашиш марказлари иштирок этмоқда.
Қалбда Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларга меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришнинг энг яхши воситаси китобдир. Айниқса, китоб билан ошно тутинган бола юксак марралар сари интилади, фикри теран, дунёқараши кенг бўлади. Бугун китобхонлик, мутолаа маданияти давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши юртдошларимиз учун қувончли воқеа бўлди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018