Президентимиз шу йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ҳамда соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишлаб ўтказилган мажлисларда мавжуд камчиликлар ечимига доир етарлича чоралар кўрилмаётганлигидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тизим фаолиятига оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, парламент ва депутатлар назоратининг мутлақо янги механизмини жорий қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, айни кунларда юртимизнинг барча жойида армиядан қайтаётган йигитларни тантанали кутиб олиш маросимлари ўтказилмоқда.
Президентимиз ташаббусига биноан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб аталган йил миллионлаб юртдошларимизга дил-дилдан қувонч бахш этди. Зеро, салкам чорак аср муқаддам қабул қилинган Конституциямизда ҳам “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”, деган олтин қоида абадий муҳрлаб қўйилган.
Соғлом фарзанд — жамият таянчи, оила бахти. Шунинг учун ҳам юртимиздаги ҳар бир ота-она етук ўғил-қизни тарбиялашни ҳаётидаги энг улуғ мақсад, деб билади. Бинобарин, мамлакатимиз таълим-тарбия тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳам баркамол авлодни вояга етказишга қаратилгандир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018