Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишларини таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10-11 март кунлари Бухоро вилоятида бўлди.
Истиқлол шарофати билан миллий урф-одатларимиз ва улар замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, ижтимоий ҳаётда вужудга келаётган турли масалаларни биргаликда ҳал қилишдек эзгу ҳамда ибратли қадриятлар ҳаётимиздан тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Бу борада кўпчилик билан бамаслаҳат ташкил этиладиган, маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашарнинг алоҳида ўрни бор.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича инсон бир кунининг ўртача уч соатини телевизор қаршисида ўтказишга сарфлар экан. Бу ҳалиям нисбатан камайган кўрсаткич. Чунки кейинги пайтларда интернетнинг оммалашиши билан “зангори экран” томошабинлари сони бирмунча қисқарди. Аммо бу интернет телевидениени бутунлай четга суриб қўйди, дегани эмас. Ахир телевидение орқали янгиликлар, турли кўрсатув ва шоулар, фильм ҳамда сериалларни кўришнинг ўзига хос завқи бор ва шу жиҳат доимо устунлик касб этиб туради.
Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг оилавий корхонага банк хизмати кўрсатиш ҳамда кредит ажратиш борасидаги қисмининг мазкур ҳудудда ижро этилишини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи воҳада олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига янада кенг кўлам ҳамда жадал суръат бахш этди. Айни пайтда Президентимиз томонидан ушбу сафар давомида белгилаб берилган устувор вазифалар, илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар жойларда қизғин ўрганилмоқда.
Ҳар бир мамлакатнинг тараққиёти, истиқболи, эртанги кунга ишончи унда вояга етаётган йигит-қизларнинг салоҳияти, билим ва тафаккури билан баҳоланади. Шу боис баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси давлатимиз олиб бораётган сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Юртимизда бир нечта бахшичилик мактаблари мавжуд. Жумладан, Сурхондарё бахшичилик мактабининг ҳам ўзига хос ўрни ва мавқеи бор. Бу ерда яшайдиган аҳоли дўмбира садосидан завқ олади, миллий оғзаки достонларни мароқ билан тинглайди, шундан руҳланади. Шу боис бирор тўй ёки тантана дўмбирасиз, бахшиларнинг иштирокисиз ўтмайди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018