Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг жойларда аҳоли билан ўтказаётган мулоқотлари давомида барча соҳа бўйича ютуқ ҳамда камчиликларни таҳлил қилиш, фуқароларнинг талаб ва истакларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгилашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Хабарингиз бор, “Халқ сўзи” ҳамда “Народное слово” газеталари таҳририяти “Энг яхши мақолалар ва фотосуратлар” танловини ўтказиб келмоқда. 2016 йилда ҳам ушбу анъана давом эттирилиб, газетамиз саҳифаларида шоир ва ёзувчилар, таниқли ижодкорларнинг энг улуғ ҳамда энг азиз айём — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ йигирма беш йиллигига бағишланган кўплаб мақолалари эълон қилинди.
Пойтахтимизда Жаҳон сувли-ботқоқ ерлар кунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, орнитологлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Истиқлол шарофати, давлатимиз ва фидойи халқимиз саъй-ҳаракати туфайли маънавий меросимиз, жумладан, улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийнинг фаолияти ҳамда ижодини ўрганишга эътибор кучайди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Навоий -даҳосига юксак баҳо бериб, шундай деган эдилар: “Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан халқимизни, айниқса, ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз”.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018