Урганч шаҳрида “Судьялар ва суд аппарати ходимларининг ахлоқ-одоби ва юриш-туриши, судлар фаолиятини такомиллаштириш чинакам суд мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишларига ихтисослаштирилган судларнинг раҳбарлари, судьялари, ушбу судлар аппарати ходимлари ҳамда фахрий судьялар қатнашди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида бошқа соҳалар қаторида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси тизимида йўл қўйилаётган хато ҳамда камчиликлар айтиб ўтилган эди.
Иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини янада ошириш бешта устувор йўналишдан иборат Ҳаракатлар стратегиясида энг муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган. Ушбу мақсадга эришиш кўп жиҳатдан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган халқ истеъмоли моллари, шу жумладан, тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларининг жаҳон бозорида харидоргирлиги таъминланишига боғлиқ.
Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида тарихан қисқа муддатда мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, чегараларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армия барпо этилгани алоҳида таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи воҳа аҳлининг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. Шу билан бирга, уларни бундан-да юксак марралар сари руҳлантирди. Буни юртдошларимизнинг қуйидаги дил сўзларидан ҳам яққол англаш мумкин.
Юртимизда китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни мутолаага ундаш каби вазифалар олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва -китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида ҳам бу вазифалар кенг қамровда ўзининг аниқ ифодасини топган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018