Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ижроси устидан парламент ва депутатлар назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида халқ вакиллари Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани аҳолиси билан юзма-юз мулоқот олиб бориб, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ютуқ ҳамда муаммолар билан яқиндан танишди, ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ўрганди.
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, суд ҳокимияти чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, юридик ёрдам ҳамда ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида наманганлик бир гуруҳ йигитлар ҳам Ватан олдидаги шарафли бурчини ўташ учун армияга жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари томонидан 10 февраль куни халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг сессиясида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш якунлари кўриб чиқилди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикр ҳамда мулоҳазалар юртдошларимиз, хусусан, ички ишлар органлари ходимлари томонидан чуқур таҳлил асосида ўрганилмоқда.
Китоб — чинакам мўъжиза. У илму маърифат манбаи, тафаккур маҳсулидир. Ўн-ўн беш йил аввал “сўнгги ўқиган асарингиз...” деган саволдан мутолаадан йироқлашган зиёлилар ўнғайсиз аҳволга тушиб қолишарди. Бугун эса мазкур -саволни беришнинг ўзи ўнғайсизроқ. Бироқ “китобсиз ҳам ҳаётим ёмон кечаётгани йўқ”, деган ақида билан яшаётганлар, афсуски, орамизда йўқ эмас.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018