Назорат-касса машиналари бугунги кун талаби, аниқроғи, савдо ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг қонуний фаолият юритишида зарур воситадир. Шу боис сўнгги пайтларда тадбиркорлик субъектларини тўлов терминаллари, назорат-касса машиналари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг ушбу йўналишдаги ишлар сифатини янада юксалтириш мақсадида жорий йил 29 сентябрда имзоланган “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни реализация қилиш, аҳоли билан ҳисоб-китобни тезкор амалга ошириш ва тизим назорат функцияси бўйича кўплаб вазифалар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сонли қарорида кўзда тутилган ислоҳотларга мувофиқ, вояга етмаганларга нисбатан одил судловни қўллаш тизими соҳасида Ўзбекистон Ҳукумати билан келгусида ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиш учун 2017 йил 15 — 19 сентябрь кунлари ЮНИCEФ ташкилоти Бош прокуратура билан биргаликда ўғил болалар учун мўлжалланган тарбиялаш колонияси ҳамда иккита ихтисослаштирилган ўқув-ахлоқ тузатиш муассасаларига ташриф буюрди.
Бола тарбияси тизимини ислоҳ қилиш соҳасида Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорлик олиб бориш имкониятларини ўрганиб чиқиш учун 2017 йил 14 — 18 сентябрь кунлари ЮНИCEФ ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда Ўзбекистондаги институционал болаларни парваришлаш муассасаларига, шу жумладан, Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчасига ташриф буюрди.
Шу йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Ўзбекистон Афғонистон билан ўзаро манфаатли, конструктив ҳамда ишончли мулоқотни йўлга қўйишга интилиб, икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам асосларини яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 октябрь куни саноат ва ижтимоий соҳа объектлари, аҳолини табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги қарздорликни бартараф этиш, ушбу йўналишдаги амалий чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ва тегишли мутасаддилар ҳисоботи тингланди.
Баъзида ҳақиқат излаб, бир неча йилларни бой берасан. Энди умид узай, деб турганингда, қаердандир ёруғлик пайдо бўлади-да, ишинг юришади, ҳақиқат қарор топади. Бўз туманидаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 82 ёшли Қобилжон ота Мадаминов 9 йил давомида адолат излади. Ниҳоят, суд томонидан унинг муаммоси ижобий ҳал этилди. Бу ҳақда сал кейинроқ...
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018