Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан таъзияномалар келмоқда. Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган.
“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган “TELECOM INNOVATIONS” Ўзбекистон — Сингапур — Хитой қўшма корхонаси рақамли телевидение сигналларини қабул қилиш ускунаси, ADSL модемлар ҳамда DSLAM қурилмалари ишлаб чиқаришда етакчи корхоналардан биридир.
Юртимизда ёшлар таълим-тарбияси давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса ўғил-қизларимизнинг илм-фан сирларини чуқур эгаллаб, замон талаблари асосида касб-ҳунар ўрганишлари ҳамда жамиятда мустаҳкам ўрин топишларига хизмат қилмоқда. Энг муҳими, ана шундай кенг имкониятлардан барча бирдек баҳраманд бўлаётир.
Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини муҳофазалаш, баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароит яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мазкур саъй-ҳаракатлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Яъни ёшларимиз илм-фан, спорт ҳамда бошқа соҳаларда салмоқли ютуқ ва натижаларни қўлга киритаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018