Азиз ватандошлар,
Юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини маълум қиламиз. Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди.
Қулай ишбилармонлик муҳити тадбиркорлик ривожида ҳал қилувчи омил саналади. Мамлакатимизда кичик бизнес вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида соҳа учун кенг миқёсда имтиёз ва преференциялар жорий этилгани чекка ҳамда олис қишлоқларга ҳам саноатнинг жадал кириб боришига хизмат қилмоқда. Эътиборлиси, ана шу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган рақобатдош маҳсулотлар аҳоли эҳтиёжини таъминлаш баробарида, юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилаётир.
“Сувоқова” давлат унитар корхонаси аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида “Биллинг” тизимини жорий этди. Мазкур янгилик кенг қамровли дастурдан иборат бўлиб, истеъмолчилар ҳақидаги тўлиқ маълумотни ўзида жамлайди ҳамда улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш имконини беради. Замонавий компьютер техникаларини пухта тайёргарликдан ўтган малакали ходимлар бошқармоқда.
Изчил ислоҳотлар тараққиётимизни жадаллаштирибгина қолмай, аҳоли турмуш даражасининг юксалишига хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги Фармони Ангренда ривожланишнинг янги босқичини бошлаб берди. Бу ерда тоғ-кон, тўқимачилик, қурилиш, энергетика, машинасозлик, озиқ-овқат, мебелсозлик соҳаларида замонавий корхоналар ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда ўқишга қабул қилинган тингловчиларнинг ҳарбий ва божхоначи қасамёдини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Инсон қадрини белгиловчи омиллар кўп. Шулардан бири саломатлик муҳофазасидир. Ўтган йилларга мамлакатимизда “Оила йили”, “Соғлом авлод йили”, “Оналар ва болалар йили”, “Сиҳат-саломатлик йили”, “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”, “Баркамол авлод йили”, “Соғлом бола йили”, “Соғлом она ва бола йили” деб ном берилгани, шу муносабат билан Давлат дастурлари қабул қилингани замирида, авваламбор, халқимиз саломатлигига қаратилган юксак ғамхўрлик намоён.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018