Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 30 Июль 2015
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29 июль куни Оқсаройда «Isuzu Motors Ltd.» компанияси раиси Сусуми Хосоини қабул қилди.
Август ойи эшик қоқмоқда. Пахта ҳосилининг эртаги, сифатли ҳамда мўл бўлиши кўп жиҳатдан айни шу ойда ғўзани ҳар қачонгидан ҳам меҳру эътибор билан парваришлашга боғлиқ. Шу муносабат билан биз Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти катта илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Бегали НИЁЗАЛИЕВ билан ушбу масъулиятли паллада деҳқон ҳамда фермерларимиз агротехника тадбирларини амалга оширишда қайси омилларга алоҳида эътибор қаратишлари зарурлиги ҳақида суҳбатлашдик.
Жойларда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишларида жорий йилнинг биринчи ярмида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган масалалар кўриб чиқилди.
Пойтахтимизда 29 июль куни «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси билан Япониянинг «Isuzu Motors Ltd.» компанияси ўртасида “Самарқанд автомобиль заводи” масъулияти чекланган жамияти (“СамАвто” МЧЖ) устав капиталидаги 8 фоиз улушни сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан республикамиздаги Меҳрибонлик уйлари ҳамда болалар шаҳарчаларида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятига қарашли темир-бетон буюмлари корхонасида 650 миллион сўмлик сармоя эвазига янги қувват ишга туширилди.
Уйчи туманидаги “Extra primer bat” МЧЖ енгил ва юк автомобиллари учун аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан “Ёшларни ота-оналарни ҳамда кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялашда маҳалла ва оиланинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари” мавзуида семинар ўтказилди.
Ёзги таътил мавсумида ўғил-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юртимизда ёшларга таълим-тарбия бериш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири саналади.