Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида таъкидланганидек, яқин ўтмишда қолоқ аграр республика бўлган, иқтисодиётининг асосини пахтачилик ва пахтани қайта ишлаш корхоналари ташкил этган Ўзбекистон бугунги кунда замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини барпо қилиш ҳисобидан иқтисодиётда саноатнинг улуши 25 фоизга етган, экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологияларга асосланган соҳаларда ишлаб чиқарилаётган, куч-қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган мамлакатга айланди.
Самарқандда бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига бошқа мамлакатларда ҳам қизиқиш катта. Чунки бу мусиқий анжуманда маданий-гуманитар ва мусиқа доиралари вакиллари, фольклор ҳаваскорлари ҳамда ихлосмандлари том маънодаги маданиятлараро мулоқотнинг гувоҳи бўлади.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилаларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини оширишга хизмат қилаяпти. Бунда соҳанинг пухта ҳуқуқий асослари изчил такомиллаштириб борилаётгани катта аҳамият касб этмоқда.
“Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракатининг таътилни зарбдор қурилиш иншоотларида ўтказиш анъанаси жорий йилда ҳам қизғин давом этмоқда. Наманганда бу мавсумда олий ўқув юртлари талабалари ёнига маҳалла ёшлари қўшилиб, икки минг нафардан зиёд йигитлар ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига йўл олишди.
Пойтахтимизда банк тизимининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ва Президентимиз томонидан Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ижроси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 16 июлдаги йиғилишида банк тизими олдига қўйилган долзарб вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ёш ҳунармандларнинг ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди. “Баркамол авлод” республика техник ижодиёти маркази ҳамда мазкур боғ ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда таълим муассасалари қошидаги кундузги оромгоҳлар тарбияланувчилари, техник ижодиёт маркази ўқувчилари қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018