2015 йил 16 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилди ҳамда қабул қилинган 2015 — 2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш Дастурларини амалга ошириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётининг энергетика тармоғи жадал суръатлар билан ривожланиб, Ўзбекистон ўзини ўзи таъминлайдиган энергетик мустақил давлатга айланди. Бунда тармоқнинг изчил равнақ топиши учун яратилган кенг имконият ва шароитлар, зарур ташкилий-ҳуқуқий база муҳим асос бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзуида ўтказилган давра суҳбати ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, имконияти чекланган инсонларни манзилли ижтимоий муҳофаза этиш, уларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини янада яхшилашга оид имкониятларини кенгайтиришга қаратилди.
Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг масъул ходимлари, соҳага алоқадор нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.
Юртимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, уни таркибий жиҳатдан янгилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли соҳада улкан муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Кейинги йилларда ғаллачилик ва пахтачиликдан ташқари, бошқа тармоқларда ҳам юқори самарадорликка эришилаётгани бунга яққол мисол бўла олади.
Бундан бор-йўғи 20-30 йил аввал юртдошларимиз оддий бир шифоньер излаб шаҳарма-шаҳар кезганлари, маъқулини тополмагач, уларни кўп машаққат билан хориждан буюртма асосида харид қилишгани айни ҳақиқат. Негаки, ўша даврларда дўконлар бугунгидек тўлиб-тошиб турмас, оқибатда харидор танлаш имконияти йўқлиги боис диди ва талабига мос келса-келмаса, таклиф этилган маҳсулотлардан бирини сотиб олишга мажбур эди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018