Кейинги йилларда юртимиз енгил саноатида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда. Президентимизнинг 2010 йил 15 декабрда имзоланган “2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларда дастуриламал бўлаётир.
Бугун Ўзбекистон барча соҳада, жумладан, физика-математика фанлари, био ва кимё технологиялари йўналиши, янги материаллар яратиш борасида салмоқли натижаларга эришмоқда. Мамлакатимиз илмий муассасалари фаолияти иқтисодиётимиз ва унинг реал секторларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни ҳал этишга қаратилган.
Мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонасида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти делегациясининг Германияга сафари доирасида “Фуқаролик жамияти шаклланишининг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ф. Эберт номидаги жамғарма билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.
Когон шаҳрида истиқомат қилувчи Нигора Неъматова икки йилдан буён каштачилик билан шуғулланади. Лекин шу қисқа муддат ҳунарманд қизнинг бутун бошли коллекция яратиши учун кифоя қилди. Эътиборли жиҳати, Нигора халқ амалий санъатининг ушбу қадимий турига ижодий ёндашмоқда. Бахмал матога ноанъанавий манзаралар тасвирини тушираяпти.
Бугунги кунда мамлакатимизда миллий ахборот тизимини ривожлантиришга оид концепция ҳаётга изчил татбиқ этилаётир. Бунда ахборот соҳасида давлат сиёсатини белгилайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот маконидаги муносабатларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018