Болалигим Иккинчи жаҳон уруши ортидаги азоб-уқубат, очарчилик ҳамда оғир меҳнатлар даврида ўтди. Инсон буларнинг барчасига чидаши мумкин, аммо маҳалладошларим, қариндош-уруғларнинг уйига тез-тез машъум хатларнинг келиши, рости, ҳар қандай кишининг ҳам юрак-бағрини эзиб юборарди.
Насиб этса, ҳадемай, юз ёш билан юзлашаман. Кўпинча бизни таниган-билганлар, кўргани келганлар гап орасида узоқ яшашнинг сирини сўрашади. Шундай кезларда ярим ҳазил, ярим чин қилиб, “Эй, нимасини сўрайсизлар, бизлар олтмишга кирганда қариб, саксонга чиққанда ёшариб юрибмиз-да”, деб қўяман...
Президентимиз ташаббуси билан 1999 йилдан буён мамлакатимизда 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Бу санада ўтганлар ёдга олиниб, кекса авлод вакилларига меҳр-мурувват кўрсатилади. Уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар, мукофотлар улашилади. Ана шу эзгу анъаналар юртимизнинг барча ҳудудида ўтказилган байрам тадбирларида яна бир бор яққол намоён бўлди.
Мустақилликка эришганимиздан буён ўтган ҳар йилни мен ўзимча сарҳисоб қиламан. Оддий бир мисол: маҳалламизда ёзда чанг-тупроқ, қишда лой билан қопланиб ётадиган торгина кўча бўларди. Кейинги йилларда ана шу кўча кенг ва равон бўлди. Кўп ўтмай, икки ёқасида баланд иморатлар қад ростлади. Бири мактаб, бири коллеж.
...Навбатдаги қишлоқни озод қилган аскарларга яримвайрона уйлардан бир тўда болалар пешвоз чиқишди. Юпун кийинган, оч, етим-есир бу ўғил-қизлар халоскор ҳарбийлар олдига бир бурда нон сўраб, чопқиллаб боришар, уларнинг чўпдек озғин қоматлари, уруш даҳшатлари акс этган кўзларига боқиб, юрак алланечук бўлиб кетарди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018