Мамлакатимизда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбоблари номидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар ёзги дам олиш маскани бағрида қад ростлаган ушбу иншоот қурилишига 4 миллиард 125 миллион сўм йўналтирилди.
— Муассасамиз замонавий қулайликларга эга, — дейди мазкур марказ директори Зулфия Сейитниязова. — Компьютер хоналари, мутолаа заллари энг сўнгги жиҳозлар билан таъминланган. Бу эса оролбўйилик китобхонларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Пойтахтимизда таълим тизимида чет тилларни ўргатишни янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан -ташкил этилган мазкур тадбирда тегишли вазирлик ҳамда идоралар вакиллари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018