Мамлакатимизда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбоблари номидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келиши давом этмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда депутатлар, вазирлик ҳамда идоралар, илмий тадқиқот ва таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, журналистлар қатнашди.
Мамлакатимизда миллий оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ҳамда матбаа соҳасининг давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланиши замирида демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг ахборот ва сўз эркинлиги ҳамда ён-атрофда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини эркин ифода этиш ҳуқуқини таъминлаш, қолаверса, амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари моҳиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш каби эзгу мақсадлар мужассамдир.
Испания ҳукумати мамлакат иқтисодиётининг 2015 йилдаги ўсишига оид янги прогнозини эълон қилди. Унга мувофиқ, жорий йилда бу борадаги кўрсаткич февраль ойида тахмин қилинганидек 2,4 фоиз эмас, балки 2,9 фоизни ташкил этади. Қолаверса, 2016 йилда ҳам мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми худди шу миқдорда ошади. Айтиш жоизки, февралда Еврокомиссия жорий йил Испанияда ЯИМ ҳажми 2,3, келаси йилда эса 2,5 фоиз ўсишини билдирган эди.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Битирувчи — 2015” тадбири ўтказилди. Унда Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларидан бинокорлик соҳасида фаолият олиб бораётган турли корхона ҳамда ташкилотлар ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018