Швейцариянинг “Credit Suisse Group AG” холдинг компанияси учун жорий йилнинг биринчи чораги муваффақиятли якунланди. Гап шундаки, ушбу даврда у 1,05 миллиард Швейцария франки (1,1 миллиард АҚШ доллари) миқдорида соф фойда олишга эришди. Бу аввалроқ иқтисодий таҳлилчилар қилган тахминдан сезиларли даражада кўп. Ўтган йилнинг дастлабки чорагида холдинг компаниясининг соф фойдаси ҳажми 859 миллион франкни ташкил этганди.
“Credit Suisse Group AG” мутасаддиларининг изоҳлашича, харажатларни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли ана шундай ютуққа эришилди.
Боёвут туманидаги “Идеал аср” масъулияти чекланган жамиятида чинни буюмларга зарли безак бериш ўзлаштирилди. Натижада жамиятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидоргирлиги янада ортди. Таъкидлаш керакки, ҳозир корхонада кунига икки ярим минг донадан зиёд 7 турдаги ана шундай бежирим идишлар тайёрланаяпти. Эътиборлиси, бунинг учун зарур бўлган хом ашё маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилмоқда.
Янгийўл туманидаги Навбаҳор, Кескен ва Данғир маҳаллалари аҳолиси ичимлик суви таъминотида вақти-вақти билан узилишлар бўлиб турарди. Бу муаммо ҳудудий инвестиция дастури ижроси доирасида батамом бартараф этилди.
Шу асосда маҳаллалар бўйлаб 5 километрлик сув қувури тортилди. Қарийб 3 километрлик мавжуд тармоқ реконструкция қилинди. Сув босимининг бир меъёрда бўлиши ва хонадонларга узлуксиз етиб боришини таъминлаш мақсадида ҳудуд учун алоҳида насос агрегати ўрнатилди. Маҳаллий бюджетдан 261,5 миллион сўмлик маблағ ажратилгани лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлади.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Бухоро шаҳрида VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари ҳамда пойтахтимиздаги олий ўқув юртлари ва ЎзФА тадқиқот институтлари вакиллари энг сўнгги илмий ишланмалари билан иштирок этди.
Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан “Назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийлик, холислик ва ошкоралик — ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим шарти” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Маълумки, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик қоидалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун кундалик ҳаётимиз, иқтисодиёт тармоқлари фаолиятини электр энергиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо кейинги йилларда бутун дунёда унга бўлган эҳтиёж шунчалик ошиб бормоқдаки, пировардида истеъмол ҳажми ишлаб чиқариш суръатидан ҳам ортиб кетаяпти. Айни шу жиҳат соҳага инновацион технологияларни кенгроқ жорий этиш орқали уни янада ривожлантириш билан бирга, табиий газ, нефть, кўмир каби ресурсларни тежашни ҳам тақозо қилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018