Музработ туманидаги “Тадбиркорфермерсервис” хусусий корхонасида тайёрланаётган 40 турдаги мебель жиҳозлари сифати ва ташқи кўриниши билан харидорларга
манзур бўлмоқда.
— Молия муассасаси кўмагида техник ва технологик янгиланишларни амалга оширдик, — дейди корхона раҳбари Ҳаёт Зоиров. — Чет элдан келтирилган дастгоҳлар бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, энергияни кам сарфлаши баробарида, иш унумдорлиги ҳам юқори. Улар ёрдамида мебелларга исталган безакни тушираяпмиз. Муҳими, маҳсулотларимиз хорижники билан бемалол рақобатлаша олади.
Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида умумий қуввати 900 МВтга тенг бўлган буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда. Янги иншоот фойдаланишга топширилгач, бу ерда йилига 6,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилаётир. Бу эса Фарғона водийси вилоятларини электр қуввати билан тўлиқ таъминлаш имконини беради.
Бухоро шаҳрининг Отбозор қишлоғидаги 1500 дан зиёд хонадон ўз иссиқхонасига эга. Ҳудуд аҳолиси уларни “Саккизинчи хазина” деб билади.
— Биз ўсимликнинг ён шохларини стакан шаклидаги қадоқларда алоҳида парваришлаб, помидорнинг бир кўчатидан учта ниҳол ундирамиз, — дейди тадбиркорлардан бири Саломат Муродова. — Бунда бизга маҳаллий ўғит қўл келади. Шу тарзда парваришланган кўчатнинг пояси бақувват бўлиб, кўчириб ўтқазилганида ҳам ташқи муҳитга тез мослашади. Ҳосилга ҳам нисбатан эртароқ киради. Биз ҳар мавсумда харидорларга ўн минг тупдан зиёд ана шундай помидор кўчати етказиб бераяпмиз.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган янгиликлар Хитой оммавий ахборот воситаларининг ҳам диққат-эътиборида турибди. Улар, жумладан, юртимизда бўлиб ўтган муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунларига ҳам алоҳида қизиқиш билан қараётгани кузатилмоқда.
Қўшработ тумани марказида кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Қўшработ келажак сари люкс” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
— Ушбу лойиҳани рўёбга чиқариш учун 100 миллион сўм маблағ йўналтирилди, — дейди тадбиркор Гулжаҳон Гадоева. — Цехимиз Япониядан келтирилган дастгоҳлар билан жиҳозланган. Уларнинг энергия сарфи кам, иш унуми юқори. Бу эса юксак самарага эришишимизда катта аҳамият касб этаяпти. Чеварларимиз томонидан тикилаётган трикотаж буюмлари харидорларга маъқул бўлмоқда. Биз бундан мамнунмиз.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Самарқанд шаҳрида VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси уюштирилди. Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ташкилотларининг ишланмалари намойиш қилинди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018