Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Суббота, 19 Декабрь 2015
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Суббота, 19 Декабрь 2015
Суббота, 19 Декабрь 2015 05:00

Ўтмиш ва келажак туташган маскан

Бугунги кунда тарихий ашёлар, осориатиқаларни ўзида мужассам этган музейларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги аҳамияти юқори. Айниқса, бу муассасаларнинг ёшларни она-Ватан ва мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Юртимизга қиш келиб, совуқ кунлар бошланди. Бундай кезларда киши ўз саломатлигига янада кўпроқ эътибор қаратиб, иссиқ кийиниши ҳамда рационал овқатланиш меъёрига амал қилиши лозим. Яъни турли ноз-неъматлар, озиқ-овқат маҳсулотларидан ўз вақтида ва ўринли тановул этиш муҳимдир.
Айримлар “рационал овқатланиш” деганда, мазали, тўйимли, юқори калорияли таомларни истеъмол қилишни тушунади. Аммо, тажрибада синалганки, юқори сифатли ун маҳсулотлари ва ҳаддан зиёд ёғли таомлар ҳамда ширинликларни меъёридан ортиқ тановул қилиш юрак-қон томир ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради. Чунки бундай таомлар тана вазни ортиши, холестерин миқдори ошиши, қон босимининг кўтарилиши, миокард инфаркти, бош мияга қон қуйилиши, қандли диабет каби хасталикларнинг юзага чиқишига сабаб бўлади.
Аксинча, сабзавот ва мевалар, сут маҳсулотларидан етарлича фойдаланмаслик натижасида эса витаминлар, макро ҳамда микроэлементлар етишмаслиги юзага келади. Шунинг учун ҳар бир киши имкон қадар жисмоний фаол бўлиши, ўз вақтида, меъёрида ва ёшига мос равишда овқатланиши алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг учун кундалик озиқ-овқатлар таркибида меъёр даражасида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар ва қатор ноорганик моддалар бўлиши даркор.
Тиббий нуқтаи назардан қараганда, бир кунда 4 маротаба ва ҳар куни бир вақтда овқатланиш мақсадга мувофиқ. Бундай тартибга амал қилиш таомнинг яхши ҳазм бўлиши учун имконият яратади. Таом қабул қилиш миқдори ва сонининг кўпайиши овқат ҳазм қилиш маркази қўзғалувчанлигини камайтиради ва иштаҳани сусайтиради. Кунда 4 маротаба овқатланганда тахминан 600 — 700 ккал. биринчи нонуштага, 300 — 400 ккал. иккинчи нонуштага, 900 — 1000 ккал. тушликка, 600 — 700 ккал. кечки овқатга тўғри келиши лозим. Ёши 50 дан ошган кишилар истеъмол қиладиган озиқ-овқатларнинг калорияси 2500 — 2600 дан ошмаслиги ва ёғ ҳамда шакар миқдори кескин чегараланиши керак.
Шу ўринда кечки овқат уйқудан камида 2-3 соат олдин истеъмол қилиниши лозимлигини алоҳида таъкидламоқчимиз. Гўшт ва балиқдан тайёрланган таомлар (шу жумладан, ёғли), асосан, эрталаб ва кундузи истеъмол қилинса, мақсадга мувофиқ. Кечки овқат таркибида ош тузи жуда камайтирилиб, кўпроқ сутли таомлар бўлиши саломатликка фойда беради. Чунки улар уйқу вақтида организмнинг физиологик фаоллигини ўзгартирмайди. Улардан фарқли ўлароқ тузли ва гўштли овқатлар юрак-қон томир ҳамда нафас тизимига салбий таъсир кўрсатади. Истеъмол қилинадиган озиқ-овқатларнинг витаминларга, калий ва магний тузларига бой бўлиши ҳамда таомларнинг ўсимлик ёғида тайёрланиши қон томирларда склероз ривожланишига тўсқинлик қилади.
Кунлик таомномада сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар, карам, помидор, бодринг, қовоқ, кабачки, кашнич етарли даражада бўлиши, дуккаклилар, шунингдек, турли қўзиқоринлар чегараланган миқдорда ишлатилиши лозим. Пишлоқ ва творогнинг ҳам ёғсизлантирилган сутдан тайёрланганидан фойдаланиш ўринлидир.
Ичиш учун аччиқ бўлмаган чой, мева шарбатлари, ўтли дамламалар тавсия этилади. Қисқача айтганда, овқат рациони турли-туман бўлиши ва улар инсон организмига ижобий таъсир кўрсатиши қарилик ҳамда касалликка олиб келувчи жараёнларни тўхтатиш ёки секинлаштиришга ёрдам беради.
Серқуёш юртимизда ширин-шакар мевалар, витаминларга бой полиз экинлари, кўкатлар ва бошқа ўсимликлар етиштирилади. Улар қишнинг аёзли кунларида ҳам дастурхонимизни безаб турибди. Бундан ташқари, миллий таомларимиз хилма-хиллиги, витаминларга бойлиги билан ажралиб туради. Биз эса улардан ёшимиз, касбимиз, йил фасли, соғлиғимиз ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, оқилона ва мутаносиб истеъмол қилишимиз лозим. Шундагина энг бебаҳо бойлигимиз бўлган саломатлигимизни сақлаймиз, ҳаёт гўзалликларидан тўлақонли баҳра олиб умр кечирамиз.

Гули ШАЙХОВА,
тиббиёт фанлари доктори,
Тошкент тиббиёт академияси профессори.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ
Суббота, 19 Декабрь 2015 05:00

Носоғлом рақобат учун жарима

Франциянинг алоқа соҳасини мувофиқлаштирувчи органи мамлакатдаги энг йирик телефон оператори — “Orange”га 350 миллион евро миқдорида жарима солди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Суббота, 19 Декабрь 2015 05:00

Вакилларимиз — ғолиб

Хапкидо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Жанубий Кореяда ташкил этилган анъанавий халқаро турнирда олтита олтин медални қўлга киритди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ
Сахифа 2, барчаси 2