Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиб турибди. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.
Бугун халқимиз Мустақилликнинг йигирма уч йиллигини нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ҳар сафар бу улуғ байрам муносабати билан мустақиллик даврининг бетакрор тарихига айланиб бораётган яна бир сермазмун йилига назар ташлаймиз, жаҳон ҳамжамиятида Ватанимизнинг шон-шуҳрати, нуфузи, обрў-эътибори тобора ошиб бораётганидан фахрланамиз, режалаштирган ишларимиз қандай амалга ошганлигини сарҳисоб қилиб, янги марраларни белгилаб оламиз.
Экология, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига оид вазифалар миқёси янгича ёндашувлар, жамоатчилик ва давлат тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада самарали даражага кўтаришни тақозо этмоқда. Зеро, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш давлат, жамият ва ҳар бир инсоннинг муҳим бурчидир.
Истиқлол йилларида юртимизда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, асрий анъаналарни ўзида мужассам этган маҳалланинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти ошиб бормоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018