Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 21 Август 2014
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 20 август куни ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.
Наманган шаҳридаги “Чошгоҳ” масъулияти чекланган жамияти ўз маҳсулотлари харидоргирлигини ошириш мақсадида муттасил изланишлар олиб бормоқда.
“Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” корхонасида эндиликда ўлчов воситаларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш учун электрон тарзда ариза бериш мумкин.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида шаҳар ва қишлоқларимизни ободонлаштириш, аждодларимиздан қолган маданий бойлик ҳамда ёдгорликларни қайта тиклаш, улуғ алломаларимизнинг юксак салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишга жуда катта эътибор қаратилиб, бу борада кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг шу йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан жойларда “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида маърифий учрашувлар, мулоқот ва суҳбатлар, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Андижон шаҳридаги “Эко комфорт элегант” масъулияти чекланган жамиятида қисқа муддатда светодиод ёритқичлар учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларнинг аксарияти маҳаллийлаштирилди.
Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида энг улуғ, энг азиз айёмимиз — Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Эл орасида “Узумини енгу боғини суриштирманг” деган гап бор. Бу шунчаки кўчма маъно ташувчи ибора. Лекин айни пишиқчилик мавсумида болу шарбатга тўлган неъматлардан татиб, беихтиёр “Бу мевалар қайси боғда битган экан-а?” деб қолишингиз табиий.
Асад, яъни август ойи пахтакорларни жиддий синовдан ўтказадиган масъулиятли даврдир. Чунки пахтачиликда айни шу паллада бажариладиган юмушларнинг аҳамияти, айниқса, беқиёс бўлиб, ғўза агротехника талабларига изчил амал қилиб парваришланса, унинг ривожи тезлашиб, шоналар гулга, гуллар кўсакларга айланади. Бўлиқ кўсаклар эса ой охирларида очилиб, лўппи-лўппи пахта бўлади.
Уй-жой жиҳозлари ва қурилиш материаллари етказиб бериш билан шуғулланувчи “Home Depot Inc.” савдо дўконлари тармоғи (АҚШ) учун жорий йилнинг иккинчи молиявий чораги муваффақиятли якунланди.