Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 19 Август 2014
Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” оромгоҳида “Юрт келажаги — 2014” республика иқтидорли ёшлар танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда 606 нафар иқтидорли ўғил-қиз орасидан 48 нафар ғолиб саралаб олинди.
Бугун Бухоронинг ҳар бир гўшасида бунёдкорлик авж паллада. Хайрли ташвишлар, эзгу ўйлар билан яшаётган одамлар қалбларида шукроналик, эртанги кунга ишонч ҳисси мужассам. Қай жабҳада бўлмасин, бир янгилик, бир ўзгариш.
Парламент юқори палатасининг ялпи мажлисида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Мустақил юртимизда тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янгилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар рўёбга чиқарилмоқда. Хусусан, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тараққиётимизда янги босқични бошлаб берди.
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналари аҳолини сифатли нон ва нон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида жойларда қатор кичик цехлар фаолиятини йўлга қўймоқда.
1997 йили дунёнинг юздан зиёд мамлакати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро очиқ сув оқимларидан кемалар қатнамайдиган турда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенциясини қабул қилиш учун бирлашган эди. Ушбу ҳужжат мослашувчан ва кенг қамровли глобал ҳуқуқий асос бўлиб, у давлатлар ўртасида бир очиқ сув оқимининг тақсимланишида ундан фойдаланиш, бошқариш ҳамда муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликнинг асосий меъёрлари ва қоидаларини белгилаб беради.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи бошланади.
Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб ҳамда Президентимизнинг шу йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Саломатлик ҳафталиги якунланди.
Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига гувоҳ бўласиз. Энг улуғ, энг азиз айёмимиз — мамлакатимиз мустақиллиги байрами тобора яқинлашиб келгани сайин бундай ишлар кўлами янада кенгайиб, янгича суръат олмоқда.
Хитойнинг Нанкин шаҳрида бошланган ўсмирлар ўртасидаги II ёзги Олимпиада ўйинларининг биринчи кунидаёқ икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар сафидан жой олди.