Учрашувларнинг бирида мендан “Азим ака, 44 йилдан буён деҳқончилик билан машғул экансиз. Бугунги кунда фермер хўжалиги раҳбарисиз. Айтинг-чи, қандай фермернинг иши самарали бўлади?” деб сўраб қолишди. “Аввал одамлар бойисин, кейин мен сармоядор бўламан” деган фермернинг иши доимо ўнгидан келаверади”, дедим бу саволга жавобан.
Ўғлим Улуғбек касбим давомчиси — кўз касалликлари шифокори. Қарийб қирқ йиллик тажрибам бўлса-да, у билан тез-тез маслаҳатлашишга тўғри келади. Боиси, Улуғбек — истиқлол фарзанди, замонавий шарт-шароитларда пухта таълим олган ёш мутахассис. Қолаверса, изланишдан тўхтамайди, ўқийди, ўрганади. Илғор технологиялардан, илм-фан ютуқларидан самарали фойдалана олади. Зеҳни ўткир, малакаси юқори.
Яқинда Навоий шаҳрида ташкил қилинган “Ишонч гилам” қўшма корхонасида Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Анвар Ахтамов ғоялари асосида миллий услубдаги гиламлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 4 миллиард 140 миллион сўм йўналтирилди.
Инсоният уруш балоси ва тинчлик қадрини шу қадар чуқур идрок этадики, тиллар пайдо бўлган замонлардан буён одамлар бир-бири билан юз кўришганда ҳам, хайрлашаётганда ҳам, аввало, тинчлик тилайди. Салом — тинчлик, хайр — яхшилик, эзгулик, демакдир. Охири бахайр бўлсин, деган гапни ҳам кўп такрорлаймиз. Зеро, энг мудҳиш ёвузлик уруш бўлса, барча ҳаётий неъматларнинг замири тинчликдир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018